Ўзбекистан жорий операциялар ҳисоби бўйича ижобий сальдони сақлаб турибди

Дата: 14:24, 05-11-2014.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистан жорий операциялар ҳисоби бўйича ижобий сальдони сақлаб турибди , дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) “Марказий Осиё ва Кафказ: хавфларнинг ошиши ислоҳотларни кучайтиришни талаб қилмоқда” номли таҳлилий маърузасига асосланган ҳолда.

Маърузага мувофиқ, 2000-2010 йилларда Ўзбекистон ЯИМга нисбатан ўртача 5,1%, 2011 йилда – 5,8%, 2012 йилда – 1,2%, 2013 йилда – 0,1% миқдорида жорий операциялар ҳисоби бўйича ижобий сальдога эга бўлган, ХВЖ прогнозларига кўра 2014 ва 2015 йилларда бу кўрсаткич навбати билан 0,1% ва 0,5% ташкил қилади.

Ўзбекистондан ташқари ушбу кўрсаткичга Озарбайжон ҳам эга. Туркманистон эса, ХВЖ малумотларига кўра, 2012 йилда нолга тенг сальдога эга бўлиб, кейинчалик минус натижага ўтиб кетди.

Марказий Осиё ва Кавказнинг қолган барча мамлакатлари – Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистонлар эса жорий операциялар ҳисоби бўйича салбий сальдога эга.

Маълумот ўрнида, жорий операциялар ҳисоби бўйича сальдо – мамлакат тўлов балансининг бўлими бўлиб, унда товар ва хизматлар экспорт ва импорти, инвестициялардан олинган соф даромад ва тўлов трансфертларининг соф ҳажми акс этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: