Ўзбекистанда хавфли геологик жараёнлар фаоллашишининг оқибатлари ҳақида огоҳлантиришди

Дата: 07:52, 14-03-2014.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Хавфли геологик жараёнларни кузатиш бўйича Ўзбекистон давлат хизмати юқори тайёрганлик режимида ишлашга ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хизмат 150 ҳокимият, вазирлик, корхоналарга “Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда хавфли геологик жараёнларнинг эҳтимолли оқибатларига доир огоҳлантирувчи маълумотлар”ни жўнатган.
Ўзбекистон Давлат геология қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, тоғ чўққилари, уларга ёндош 724 объект, шу жумладан, 366 аҳоли пункти, 40 соғломлаштириш объекти, 239 автомобиль ва темир йўллар, 48 ирригация каналлари ва 31 тоғ руда ва гидротехник объектлар устидан доимий кузатиш ўрнатилган.
Кузатувлар 7 ҳудудий кузатив станциялари кучи билан олиб борилмоқда. Улар таркибида 20 отряд ва 20 кузатув пости ташкил этилган, шунингдек, кузатувга 27 дона махсус техника ҳам жалб этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: