Ўзбекистда симли ва уяли алоқа операторлари кескин танқид қилинди

Дата: 18:03, 24-01-2017.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистда симли ва уяли алоқа операторлари кескин танқид қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ахборот хизматига асосланган ҳолда.

“Ҳайъат йиғилишида фуқаро мурожаатлари асосида телекоммуникация хизматларини яхшилаш мажбуриятини олган симли ва уяли алоқа хизматларини кўрсатувчи операторлар кескин танқид қилинди”, - дейилади вазирликнинг 2016 йилдаги фаолияти сарҳисобига бағишланган Ҳайъат мажлиси ҳисоботида.

Шунингдек, операторларга мижозлар қўнғироқларини қабул қилувчи Call-марказлар фаолиятини яхшилаш заруриятига ҳам эътибор қилинди.

“Шу билан бирга, “Ўзбектелеком” АК раҳбариятига ҳамда унинг ҳудудлардаги бўлинмалари раҳбарларига аҳоли ўртасида сайёр йиғилишлар ўтказиш орқали компания абонентлари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаётган масалаларни тезкор ҳал қилиш, телекоммуникация тармоқларини истиқболда ривожлантириш ва сифатли алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича чораларни кўриш вазифаси юклатилди”, - деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: