Ўзбекистин ТИВ раҳбари Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказди

Дата: 22:02, 27-10-2016.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом республикаси президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва президентнинг Марказий Осиё давлатлари ҳамда Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди. Бу ҳақида пайшанба куни ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташқи сиёсий мууассаса хабарига кўра, Афғонистон делегацияси Ўзбекистонга иккитомонлама учрашув ва музокаралар, шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтаётган 10-халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида иштирок этиш учун келган.

“Ташкил этилган суҳбат чоғида ўзбек-афғон алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳолати ҳамда истиқболлари, олий ва юқори даражадаги иккитомонлама учрашувлар доирасида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама этилди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: