Ўзбекистолик хоккей мухлисларига Белоруссия визаси зарур бўлмайди

Дата: 09:21, 01-05-2014.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Маълумки 9-25 май кунлари Белорусия пойтахтида Хоккей бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Шу сабабли ушбу мамлакат спортчи ва ишқибозлар учун визасиз режим ўрнатилганлиги ҳақида эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Белоруссиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотига асосланган ҳолда.
Визасиз режим жорий йилнинг 25 апрель - 31 май кунлари давом этиб, чемпионатнинг расмий қатнашчи ва туристлар учун амал қилади. Улар бунинг учун оригинал ёки электрон билетни кўрсатсалар кифоя.
Жаҳон чемпионати Белоруссия учун мустақиллик йилларидаги ушбу даражадаги энг нуфузли мусобақа бўлади. Мамлакат бунгача Жаҳон чемпионатини ўтказишга икки марта ариза берган. Иккинчи уринишда Венгрия, Латвия ва Украина мамлакатнинг рақиби бўлишган. Шунда Белорусия 75 овоз билан ғолиб чиққан эди.
Жаҳон чемпионати “Минск-Арена” ва “Чижовка-Арена” хоккей саройларида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: