Ўзбекистон 1,6 млрд. шартли қадоқ дорилар ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарди

Дата: 12:59, 07-02-2018.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистон 1,6 млрд. шартли қадоқ дорилар ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шу каби тизимли ишлар ўз самарасини бермоқда. 2017 йили 1,6 миллиард шартли қадоқда дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарилди. Бу 2016 йилга нисбатан 34 фоиз кўпдир”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг давлат раҳбари раислигида 6 феврал куни фармацевтика соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар натижадорлигини таҳлил қилиш, истиқболдаги долзарб вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилишга доир хабарида.

Шундан кейин таъкидланишича, ўтган йили соҳада 71 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бошланиб, шундан $148 млнлик 33 та объект ишга туширилди. 76 номдаги янги маҳсулот ўзлаштирилди.

Сурат манбаи: https://centre1.com/uzbekistan/v-uzbekistane-apteki-mstyat-za-podeshevevshie-lekarstva/

Янгилик билан ўртоқлашиш: