Ўзбекистон $1 млнга асал сотди
Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – 2018 йилда Ўзбекистонда асал сотувидан олинган валюта тушуми бир ярим баробарга кўпайиб, $1 млнга етди, ари пакетлари экспорти эса чоракка ошиб, 207 минг донага етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ички бозорга 17 минг тоннадан ортиқ маҳсулот етказиб берилди, аҳоли жон бошига асал ишлаб чиқариш 0,5 кгни ташкил этди.
Ушбу маълумотлар 1 декабрдан 10 декабрга қадар Тошкентда ўтказилган “Асал байрами” асаларичилик кўргазмаси доирасида ташкил этилган матбуот анжуманида келтирилди.
Кўргазма доирасида, шунингдек, асаларичилик соҳасида қўлланиладиган буюм ва ускуналар, шу жумладан, хорижий ускуналар, ветеринар дори воситалари кўргазмаси, илмий-амалий семинарлар ҳам ўтказилади.
Шунингдек, 12 номинация бўйича ғолибларни тақдирлашни ўз ичига олган танлов ташкил қилинган.
Кўргазма-ярмарка ташкилотчилари – Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси ва АТ “Алоқабанк” банки.
“Асал байрами” доирасида 270 дан ортиқ субъект – мамлакатнинг барча ҳудудларидан келган асаларичилик саноати вакиллари иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистон асаларичилари уюшмаси 2017 йил 16 октябрда Ўзбекистон Республикаси президентининг “Республикада асаларичиликни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан ташкил этилган.
Сурат манбаи: http://old.dianews.ge


