Ўзбекистон 100 ўринни олган ҳолда миноритар акционерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бутунжаҳон рейтингида 18 поғона юқорилади

Дата: 12:39, 14-11-2014.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ –  Жорий йилда Ўзбекистон миноритар акционерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бутунжаҳон рейтингида 100 ўринни олди ва ўтган йилдагига қараганда 18 поғона юқорилади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жаҳон банки гуруҳи томонидан эълон қилинган “Бизнесни юритиш-2015: Самарадорлик доирасидан чиққан ҳолда” номли йиллик маърузаси муаллифлари ана шундай хулосага келдилар.

Маърузага мувофиқ, Ўзбекистон ушбу кўрсаткич бўйича Хитой (132), Люксембург (117), Уммон (122), Венгрия (110), Вьетнам (117), Қатар (122) ва бошда мамлакатларни ортда қолдирди.

Миноритар акционерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш индекси бўйича Ўзбекистон максимал 10 баллдан 8 балл олди. Тадқиқотчилар Ўзбекистон акционерлик жамиятлари учун компания йиллик ҳисоботида томонлар билан боғлиқ битимлрни ошкор қилиш тартибини жорий қилди, директорлар кенгаши олдида шу каби битимларни ошкор қилишга доир юқори талабларни белгилади, акционерларнинг ана шу каби битимларга доир хужжатларни олиш бўйича ҳуқуқларини жорий этди. Шу йўл билан республика миноритар акционерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш режимини кучайтирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: