Ўзбекистон 15 январдан бошлаб Германия фуқаролари учун визасиз режим жорий этмоқда

Дата: 12:05, 04-01-2019.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон 15 январдан бошлаб Германия фуқаролари учун визасиз режим жорий этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Икки мамлакат ўртасидаги маданий, илмий ва таълим алмашинувларини мустаҳкамлаш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида 2019 йилнинг 15 январидан Германия фуқаролари учун 30 кунга визасиз режим тизими йўлга қўйилди”, - дейилади республика Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, 2016 йилда Германиядан Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 4889 кишни, 2017 йилда 7207 кишини ташкил қилган, 2018 йилда эса уларнинг сони ўтган йилдигидан 2,5 бараварга ошиб, 18094 кишига етган. 

Шундан кейин маълум қилинишича, Германия фуқаролари учун визасиз режимнинг ўрнатилишига e-Visa маълумотлари ҳам хизмат қилган: 2018 йил 28 декабр ҳолатига кўра, Германиянинг 1089 фуқароси Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштирган ва фуқаролари мазкур дастурдан фойдаланган мамлакатлар орасида 10-ўринни эгаллаган. 

“Шу муносабат билан Ўзбекистон президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистонда Республикасида туристик саноатини тезкор ривожланишни таъминлаш чора тадбирлар тўғрисида”ги қарорига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда. Уларга мувофиқ, 2019 йил 15 январдан бошлаб Германия фуқаролари учун визасиз режим жорий этилмоқда”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, визасиз режимнинг жорий қилиниши 2021 йил 1 январга режалаштирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бир катор мамлакатлар фуқаролари учун 30 кунга Ўзбекистон визасиз режим жорий этган. Яна 39 мамлакат фуқаролари учун туристик визаларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинган.

Сурат манбаи: http://jasqazaq.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: