Ўзбекистон $151 млндан зиёдлик мева-сабзовот маҳсулотлари экспорт қилиш бўйича шартномалар тузди

Дата: 22:13, 27-01-2017.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Германиядаги “Яшил ҳафталик-2017” халқаро қишлоқ хўжалик кўргазмасининг етти куни якунлари бўйича Ўзбекистон $151 млндан зиёдлик мева-сабзовот маҳсулотлари экспорт қилиш бўйича шартномалар тузди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзагроэкспорт” матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Кўргазманинг етти кунида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо компаниялари, қайта ишловчи корхоналари, вилоятлар ва туманлар ҳокимиятлари вакиллари ўрта ва узоқ муддатли шартномаларни имзолаб, европа ва бошқа мамлакакатларга $151,2 млнлик янги қайта ишланган мева-сабзовот маҳсулотлари экспорт қилиш бўйича келишувлар туздилар”, - дейилади жума кунги хабарда.

Хабар берилишича, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартномалар 10дан зиёд давлатлар, жумладан, Германия, Буюк Британия, Латвия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой, БАА ва Туркия вакиллари билан имзоланган.

Ушбу форум ишида дунёнинг 66 мамлакатидан 1,6 мингдан зиёд компания ва фермер хўжаликлари иштирок этди.

Майдони 200 кв мга атрофида бўлган Ўзбекистоннинг миллий стендида янги мевалар, сабзавотлар, полиз экинлари, қуруқ мевалар, ёғ-мой ва виночилик маҳсулотлари, турли зираворлар ва шарбатлар, мурабболар ва консерваланган маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

“Яшил ҳафталик-2017” – қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, боғдорчилик ва озиқ-овқат саноати сўнгги ютуқларини намойиш қилувчи дунёдаги энг йирик ярмаркадир. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: