Ўзбекистон $165 млнлик янги кўмир шахтасини очишни режалаштирмоқда

Дата: 15:43, 23-02-2017.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Жорий йилда Ўзбекистон умумий қиймати $165 млнлик “Ангрен” янги кўмир шахтаси лойиҳасини амалга оширишга киришишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

 Ҳозирда мутахассислар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномаси ва бошқа зарур хужжатларини ишлаб чиқишни якунлашмоқда. Бош пудратчи 2017 йилнинг учинчи-тўртинчи чорагида аниқланади. Амалга ошириш ишлари йил охирида бошланади. Геологларнинг баҳоларига кўра, шахта йилига 4 млн тоннагача кўмир қазиб олишга имкон беради”, - деб таъкидлади “Ўзбеккўмир” ширкати вакили Тошкентдаги матбуот анжуманида.

Бугунги кунда Ўзбекистон 5,7 млрд тонна деб баҳоланаётган кўмир заҳиралари эга. Бундан 1,9 млрд тоннаси бевосита ўрганилган. Шу сабабли республика яқин 5 йилда кўмирни шахта усулида қазиб олишни 3,1 бараварга кўпайтириш ниятида. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: