Ўзбекистон 20 ноябрда амалга оширилган киберхужум оқибатларини енгиб ўтди

Дата: 08:49, 22-11-2017.

Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон 20 ноябрда амалга оширилган киберхужум оқибатларини енгиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

  “2017 йилнинг 20 ноябр куни Ўзбекистондаги бир қатор муассасаларнинг ахборот ресурсларига кибер ҳужумлар амалга оширилди. Жаҳон миқёсида оммавий уюштирилган виртуал ҳужумлар оқибатида турли мамлакатларда 60 мингдан зиёд ресурслар зарарланган. Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилган тезкор чора-тадбирлар натижасида тегишли ташкилотларнинг веб-сайтларининг фаолияти қайта тикланди”, - дейилади Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабарида. 

UZINFOCOM Маркази ҳамда Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказлари ҳамкорлигида ҳужум манбасини аниқлаш ҳамда кейинчалик бу турдаги ҳужумлардан ҳимояланиш мақсадида, зарарланган ресурсларнинг заҳира нусхаларини яратиш юзасидан ишлар амалга оширилди.

“Айни пайтда мазкур ҳужум оқибатлари тўлиқ бартараф этилган, ҳозирда зарарланган ахборот ресурслари тўлақонли режимда ишламоқда. Шунингдек, истиқболда ҳимоя чораларини ишлаб чиқиш учун ушбу кибер ҳужумларнинг уюштирилиши сабаблари ҳамда усуллари яқиндан тадқиқ қилинмоқда”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: