Ўзбекистон 2015 йилда етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмини аниқлаштирди

Дата: 14:11, 17-12-2014.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2015 йилда етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмини аниқлаштирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ҳукуматининг “2015 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириладиган ва фойдаланишнинг прогноз параметрлари тўғрисида”ги қарорига асосланган ҳолда.

Хужжат билан 2015 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириладиган ва фойдаланишнинг прогноз параметрлари тасдиқланган.

Қарорга мувофиқ, кейинги йилда Ўзбекистон 9,536 млн. тонна атрофида сабзовотлар, 2,606 млн. тонна картошка, шунингдек, 1,2 млн. тонна пиёз етиштиришни режалаштирмоқда.

Қарорда таъкидланишича, 7,534 млн. тонна сабзовотлар аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб берилади, 1,528 млн. тоннаси қайта ишланади, 177,2 минг тоннаси эса уруғлик учун олиб қўйилади. 296,1 минг тонна сабзовотлар экспортга чиқарилиши кутилмоқда.

Келаси йилда 2,242 млн. тоннадан ошиқ картошка аҳолига етказиб берилади ва 363,8 тоннаси уруғчилик учун олиб қўйилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: