Ўзбекистон 2015 йилга бориб Хитойга 10 млрд кубометргача газ экспорт қилади

Дата: 21:07, 15-05-2014.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ - 2015 йилга бориб Ўзбекистондан Хитойга табиий газ экспорти миқдори 10 млрд кубометргача етказилади, дея хабар беради “ЭнергоНьюс” ахборот агентлиги.
Бу ҳол жорий йиилнинг охирида “Марказий Осиё - Хитой” газ қувурининг Ўзбекистондан ўтувчи қисмининг учинчи линияси ишга тушиши билан боғлиқ.
Узунлиги 529 километр ва қиймати $2,2 млрд бўлган ушбу линиянинг қурилиши 2011 йилнинг декабрида бошланган эди. 2015 йилга бориб эса линия лойиҳа қувватига чиқиб, ундан йилига 55 млрд кубометр газ ўтади.
Эслатиб ўтамизки, 2011 йилнинг охирида “Ўзтрансгаз” ва хитойнинг PetroChina International Company Ltd (CNPC бўлими) жорий халқаро нархларда газ етказиб бериш ҳақида шартнома имзоладилар. Доимий газ етказиб бериш 2012 йил августдан бошланди.
Кейинги вақтларда Ўзбекистонда йилига қазиб олинадиган газ ҳажми 63-65 млрд кубометр атрофидани ташкил этмоқда. Бундан тахминан 50 млрд кубометри ички бозорда истеъмол қилинади.
Тахминан 13 млрд кубометр газ кейинги йилларда Россияга ҳамда Хитойга экспорт ҳисобига тўғри келмоқда. 2013 йилда Ўзбекистон “Газпром”га 7,5 млрд кубометр газ етказиб берди (8,7 млрд кубометр - 2012 йилда). Ўзбек газининг қўшни мамлакатларга экспорти ҳажми унча катта эмас, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: