Ўзбекистон 2015 йилги ижтимоий ривожланиш рейтингида 90-ўринни олди
Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон АҚШнинг Social Progress Imperative нотижорат ташкилои томонидан тайёрланган “Social Progress Index 2015” индексида аҳоли жон бошига $5 минг ЯИМ кўрсаткичи билан 133 малакат орасида 90-ўринни олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистондан юқорида Миср бўлса, қуйида Марокаш жойлашган.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистондан юқориги ўринда Қозоғистон (83-, $22,4 минг) бўлса, қуйи ўринда, Қирғизистон (93-, $3,1) бор. Туркманистон индексда умуман йўқ.
Индексда биринчи ўринда Норвегия, кейин Швеция, Швейцария, Исландия ва Янги Зеландия бормоқда.
Маълумот ўрнида, мазкур индекс дунёнинг 133 мамлакатининг ижтимоий ва экологик кўрсаткичлар бўйича рейтингидан иборат бўлиб, жамият учун аҳамиятли бўлган 52 алоҳида кўрсаткичлар бўйича тузилади.