Ўзбекистон 2015 йилги қонун устиворлиги глобал рейтингида 81-ўринни олди

Дата: 10:17, 10-06-2015.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – World Justice Project халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тайёрланган 2015 йилги бутунжаҳон қонун устиворлиги рейтингида (The Ruleof Law Index 2015) Ўзбекистон 2014 йилдаги ўрнидан (73-) 8 поғонага қуйилаган ҳолда 81-ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Рейтингга кўра, Ўзбекистон минтақада фақат охиргидан бир поғона қуйида бўлган (101-ўрин) қўшни Афғонистондан (-3) олдинда жойлашди. Қозоғистон ва Қирғизистон навбати билан 65- (+6) ва 74-(+4) ўринларни эгаллади, Тожикистон ва Туркманистон рейтингга умуман кирмаган.

Рейтингнинг биринчи бешлигига Шимолий Европа давлатлари бўлган Дания (1-), Норвегия (2-), Швеция (3-), Финляндия (4-), Голландия (5-) кирди, етакчи ўнталикка яна Янги Зеландия (6-), Австрия (7-), Германия (8-), Сингапур (9-), Австралия (10-) кирган бўлиб, рейтингнинг охирги поғонасида Венесуэла (102-) бормоқда.

Рейтинг ташаббускорлари жаҳоннинг 102 мамлакатини саккиз асосий кўрсаткичлар бўйича баҳолайдилар. Булар ҳокимитя институтлари ваколатларини чеклаш, коррупциянинг мавжуд эмаслиги, тартиб ва хавфсизлик, асосий ҳуқуқларнинг муҳофазаси, ҳокимият институтларининг шаффофлиги, қонунларга риоя қилиш, фуқаролик одил суди, жиноят одил суди кабилардир.

Эслатиб ўтамизки, қонун устиворлиги рейтинги 2010 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, давлатларни универсал қонун устиворлиги принципларига асосланган ҳуқуқий муҳитни таъминлаш жиҳатидан ўлчайди. Индекс тадқиқот қамраб олган мамлакатлардаги экспертлар фикри ва жамоатчилик сўровлари асосида ҳисобланадиган аралаш кўрсаткичдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: