Ўзбекистон 2015 йилги пахта мавсуми таҳлилини тақдим этади

Дата: 16:21, 02-10-2015.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Тошкентдаги икки кунлик семинарда Ўзбекистон 2015 йилги пахта мавсуми ҳосилининг ҳолати ва истиқболларига доир таҳлилни тақдим этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўз манбаларига асосланган ҳолда.

“Ок олтин”ни териб олишда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга йўл қўймаслик, пахта теримчиларини эркин ёллаш тизимига ўтиш масалалари миллий ва халқаро экспертларнинг диққат марказида бўлади.

“Семинарда йигирмадан ортиқ мамлакатга мансуб 20 зиёд экспертлар қатнашади. Бизга уларнинг тажрибаси ва Ўзбекистондаги ушбу соҳадаги вазиятга холис муносабатлари зарур”, - деб таъкидлади манба.

Унинг сўзларига кўра, аҳоли билан алоқалар механизмини шакллантиришнинг амалий жиҳатлари ҳам асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Ушбу воситанинг йўлга қўйилиши қонунчилик бузилиш ҳолатларига оператив эътибор қаратиш, фуқароларнинг ҳуқуқларини тиклашга имкон беради.

Бундан ташқари, хорижий экспертлар аҳолининг пахта теримига мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масалаларидан хабардорлигини оширишга қаратилган кампанияни ўтказиш бўйича тавсияларини ҳам тақдим этадилар.

Маълумот ўрнида, халқаро экспертлар иштирокидаги тадқиқ мамлакатнинг 10 ҳудудида, миллий тадқиқ эса 3 вилоятда Халқаро меҳнат ташкилоти кўмагида ўтказилади.

Ушбу амалиёт республикада 2013 йилдан бери ўтказилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: