Ўзбекистон 2016 йилда автомобиль ишлаб чиқаришни 2 баравардан кўпга қисқартирди

Дата: 14:02, 24-03-2017.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2016 йилда автомобиль ишлаб чиқаришни 2 баравардан кўпга - 52,5% (88152 донага) қисқартирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Халқаро автомобиль ишлаб чиқарувчилар ташкилоти (OICA) тадқиқотига асосланган ҳолда.

Айни пайтда 2015 йилда Ўзбекистонда 185400 автомобиль ишлаб чиқарилиб, бу кўрсаткич 2014 йилдагига қараганда 24,5% пасайган.

Аммо, дея таъкидланади тадқиқотда, Ўзбекистон автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича Финляндия, Голландия, Миср, Сербия ва Украинадан ўзиб кетиб, МДҲда Россиядан кейинги иккинчи ўринни олган.

Маълумот ўрнида, Халқаро автомобиль ишлаб чиқарувчилар ташкилоти (OICA) 1919 йилда Европа ва АҚШ автомобиль ишлаб чиқарувчилари бирлашмалари томонидан ташкил қилинган. Ҳозирда барча қитъаларга мансуб 39 миллий бирлашмалар OICA аъзосидирлар. Улар орасида Россия ва Қозоғистон автомобиль ишлаб чиқарувчилар уюшмалари ҳам бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: