Ўзбекистон 2016 йилга қадар Жаҳон банкининг $660 млнлик кредитларини жалб қилишни режалаштирмоқда

Дата: 21:05, 04-06-2014.

Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – 2014-2015 йилларда Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон банкининг $660,8 млнлик кредитларини жалб қилишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Озарбайжоннинг мустақил Trend Ахборот агентлигига Ўзбекистон молия доиралари вакили.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, ҳозирда Ўзбекистоннинг тегишли муассаса ва ЖБнинг эксперт гуруҳлари банкнинг бирқатор инвестиция лойиҳаларидаги иштирокини муҳокама қилмоқдалар.
Хусусан, 2014 йилнинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистондаги дренаж тизимини модернизация қилишга ЖБнинг $260,8 млнлик кредитини жалб қилиш имконияти муҳокама қилинмоқда.
Бундан ташқари, ҳукумат 2015 йил бошида Фарғона водийсига Қамчиқ довони орқали қуриладиган темир йўлни қуришга банкнинг $200 млнлик маблағини жалб этиш ниятида.
Шунингдек, Ўзбекистонда боғдорчиликни ривожлантиришга $150 млн, таълим соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга $50 млн жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ЖБга 1992 йилда аъзо бўлган бўлиб, 1995 йилдан бошлаб банкдан умумий қиймати $2 млрдлик кредитлар олган.
ЖБнинг Ўзбекистон билан 2012-2015 йиллардаги ҳамкорлигига оид стратегияга мувофиқ, молия муассасаси мамлакатга 15 инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун умумий қиймати $1,3 млрдлик кредитлар бермоқчи.

Янгилик билан ўртоқлашиш: