Ўзбекистон 2016 йилнинг иккинчи чорагида қиймати $47,7 млнлик 89 грантларни жалб қилди

Дата: 19:23, 23-08-2016.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2016 йилнинг иккинчи чорагида қиймати $47,7 млнлик 89 грантларни жалб қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Молия вазирлиги сайтидаги маълумотга кўра, маблағларнинг энг кўп қисми соғлиқни савлаш, таълим ва ходимлар малакасини ошириш соҳаларига ($20,0 млнлик 42 грант), ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва божхона органларини техник жиҳозлаш ва институционал ривожлантириш йўналишларига жалб қилинган ($9,6 млнлик 7 грант).

Бошқа йўналишлари орасида турар жой, транспорт ва энергетика инфраструктураси ($6,8 млнлик 4 грант), давлат бошқаруви органларини моддий-техник жиҳозлаш ва институционал ривожлантириш ($6,2 млнлик 3 грант), ижтимоий ҳимоя ва маданий ривожланиш ($2,1 млнлик 12 грант), қишлоқ ва сув хўжалиги ($1,4 млнлик 12 грант), экология ($0,9 млнлик 4 грант) ва бошқа йўналишлар бор ($0,7 млнлик 6 грант).

Янгилик билан ўртоқлашиш: