Ўзбекистон 2019-2021 йилларда чегара постларида ДХШ шартларида замонавий божхона терминаллари ўрнатади

Дата: 14:45, 27-11-2018.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2019-2021 йилларда чегара постларида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартларида замонавий божхона терминаллари ўрнатади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда замонавий божхона терминалларини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида қуриш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин”, - дейилади Ўзбекистон президентининг “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида.

Хусусан, 2019-2020 йилларда бундай постлар “Яллама” ва “С.Нажимов” (Тошкент вилояти), “Дўстлик” (Андижон вилояти), “Олот” (Бухоро вилояти) назорат-ўтиш пунктларида ўрнатилади.

2020-2021 йилларда янги божхона терминаллари “Доут-ота” (Қорақалпоғистон Республикаси), “Маданият” (Андижон вилояти), “Ўзбекистон” (Фарғона вилояти), “Ғишткўприк” ва “Ойбек” (Тошкент вилояти) назорат-ўтиш пунктларида ҳам ўрнатилади.

 

Сурат манбаи: http://kabar.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: