Ўзбекистон 2019 йилда $4,2 млрд жалб қилишни режалаштирмоқда
Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2019 йилда $4,2 млрд жалб қилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу режалар билан Халқаро пресс-клуб йиғилиши доирасида ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ўртоқлашди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат енгил саноат, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари, шунингдек, вилоятларга хорижий инвестициялар жалб қилишга диққат қаратади.
“2019 йилда Ўзбекистонга $4,2 млрд жалб қилишни режалаштирмоқдамиз. Ҳозирга қадар 264 лойиҳа тайёрланди. Йил давомида улар сони ошиб боради”, - деб қайд этди И. Неъматов.
Сурат манбаи: https://ules.kz