Ўзбекистон 2020 йилда МДҲга раислик қилиш учун биринчи марта ариза берди
Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2020 йилда МДҲга раислик қилиш учун биринчи марта ариза берди. ТАСС маълумотига кўра, бу ҳақида МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев хабар қилган.
“МДҲ фаолиятини сақлашга қизиқиш сақланиб қолаётганини бирданига икки делегациялар раҳбарлари 2020 йилда МДҲга раислик қилиш учун ариза беришганидан ҳам билиш мумкин. Ҳамдўстлиги тарихида Ўзбекистон 2020 йилда МДҲга раислик қилиш учун биринчи марта ариза бергани диққатга сазовордир”, - деди Лебедев МДҲ раҳбарларининг Сочидаги учрашувидан сўнг.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раисликни қабул қилиб, Ўзбекистон ҳудудида Ҳамдўстлик олий органларининг учрашувини ўтказишга тайёрлигини билдирган. “Шу билан бирга шу каби истак Молдова президенти Игорь Додон томонидан ҳам билдирилди”, - деди МДҲ ижрочи котиби.
Лебедев “бундай дўстона муҳитда Ўзбекистон ва Молдова делегациялари раҳбарлари 2020 йилда ким раислик қилишини ўзаро келишиб олишади”, деб ҳисоблайди.
У, шунингдек, кейинги МДҲ саммити Тожикистонда 2018 сентябр охирида бўлиб ўтади, деб хабар қилди.
“МДҲда келаси йилда раислик қилувчи Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги учрашувини 2018 сентябрда Душанбе шаҳрида ўтказишни таклиф қилди”, - деб таъкидлади Лебедев.
Бундан ташқари, Ҳамдўстлик Ижроия котиби 2018 йилда МДҲ ҳамраислиги Туркманистонга ўтиши, 2019 йилда эса ушбу мамлакат МДҲ раислигини олишини қўшимча қилди.