Ўзбекистон 2020 йилга бориб пахта толасини тўлиқ ички қайта ишлашга ўтиш ниятида

Дата: 12:59, 01-02-2017.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2020 йилга бориб пахта толасини тўлиқ ички қайта ишлашга ўтишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу вазифа давлат раҳбарининг “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Натижада текстиль яримтайёр маҳсулотлар импортини сезиларли даражада қисқартириш ва тайёр маҳсулотлар экспортини 2,1 мартага кўпайтиришга эришилади.

“Шунингдек, дастур маҳсулот ишлаб чиқаришни 2,7 мартага кўпайтириш бўйича чораларни ҳам кўзда тутади. Тармоққа $2,2 млрд зиёд инвестиция киритилади. Бу тўрт босқичли тизим асосида ишловчи махсус текстиль мажмуалари яратишни, 27 мингдан зиёд янги иш жойлари ташкил қилишни кўзда тутади. 120 янги корхоналар очиш ва 10 ортиғини модернизация қилиш режалаштирилган”, - деб таъкидлашди “Ўзбекенгилсаноат”да.

Хориж тажрибаси асосида текстиль корхоналарини лойиҳалаш ва қуришга доир янги тармоқ меъёрларининг жорий этилиши дастурнинг ўзига хосликларидан бири бўлади. Бу меъёрлар қурилиш монтаж ишларига харажатларни камайтириш ва асосий маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланишни таъминлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: