Ўзбекистон 2020 йилгача маданият ва санъатга 2 миллион нафар ёшларни жалб қилишни режалаштирмоқда

Дата: 10:06, 04-04-2019.

Тошкент. 4 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2020 йилгача маданият ва санъатга 2 миллион нафар ёшларни жалб қилишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлатимиз раҳбарининг матбуот хизмати маълумотларига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига бешта ташаббусни амалиётга жорий этишга бағишланган йиғилиш ўтказди.

“Хусусан, биринчи ташаббусда ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб қилинишга доир дастур лойиҳаси тайёрланган. Унга мувофиқ 2019-2020 йилларда 14 дан 30 ёшгача бўлган 2 миллион нафар ёшларни маданият ва жалб этиш бўйича ҳудудий “йўл хариталари”ни тасдиқлаш назарда тутилганучун тақдим этади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактабларида қўшимча синфлар, маданият марказларида чолғу, хонандалик, тасвирий тўгараклари, ҳаваскор театр жамоалари ва болалар ансамблларида ташкил этиш режалаштирилган. Шу билан бирга янгидан қурилган, реконструкция ва капитал таъмирлfнадиган ҳамда жиҳозланадиган маданий марказлари манзилли рўйхати ҳам шакллантирилади.

Таъкидланганидек, бу қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тегишли маблағ ажратиш, шунингдек, маданият марказлари, мусиқа ва санъат мактабларини мусиқа асбобларини билан таъминланиши топширилган.

“Чора-тадбирлари дастури лойиҳасида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, спорт иншоотлари салоҳиятини оширишга қаратилган дастур лойиҳаси яқин икки йилда ҳар бир туманда енгил конструкцияли, сендвич панелли кичик спорт заллари қуриш иккинчи ташаббусда белгиланган”, - дея қайд этилади хабарда.

Президентимиз аҳолини, ёшларни спорт иншоотларига оммавий спорт тадбирларини ўтказишга жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

“Учинчи ташаббусга аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирларига оид дастури ишлаб чиқилди. Бу 2019-2020 йилларда рақамли технологиялари ўқув марказлари ташкил этиш ва уларда бепул таълим бериш, 19 мингга яқин ижтимоий соҳа объектини юқори тезликдаги интернет тармоғига улаш назарда тутилган”, - таъкидланади хабарда.

Учрашувда аҳолининг компьютер саводхонлигини ошириш, ахборот технологияларидан манфаатдор бўлган болаларга кўмаклашиш, дастурий маҳсулотларни яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

“Ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлар дастури лойиҳаси тўртинчи ташаббус мақсадларини амалга оширишга қаратилган. Унга кўра, ҳар бир ҳудудага 1 млн нусхада бадиий, тарихий, илмий ва ўқув адабиётларини етказиб бериш режалаштирилган. Ахборот-кутубхона марказларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, тадбиркорлар томонидан халқ кутубхоналарини очиш режалаштирилган”, - қайд этилади хабарда.

Бешинчи ташаббусда ҳудудларда тикув-трикатаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хотин-қизлар бандлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастур лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳар бир туманда 2019-2020 йилларда енгил конструкцияли тикув-трикотаж корхоналарини қуриш ва аёлларни иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан масъул шахсларнинг ахбороти тингланди, дастур лойиҳаларини янада ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: