Ўзбекистон 2021 йилга бориб пахтани тўлиқ қайта ишлашни режалаштирмоқда

Дата: 18:03, 07-11-2016.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2021 йилга бориб мамлакатда етиштирилаётган пахта толасини тўлиқ қайта ишлаш ва текстиль маҳсулотлари экспортини 2 бараварга ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда 2016 йилга нисбатан 2,2 бараварга, жумладан, ип газлама - 2,7 бараварга, тайёр трикотаж мато - 3 бараварга, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари - 3,4 бараварга, пайпоқ маҳсулотлари - 3,7 бараварга ортади ва мос равишда ушбу даврда маҳсулотлар экспортини 2 бараварга ошириш кўзда тутилмоқда.

  Шундан кейин таъкидланишича, бу мақсадларга етиш учун 2017-2021-йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш дастури асосида келгуси беш йилда умумий қиймати $2,2 млрддан ортиқ бўлган жами 140 та лойиҳа амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Натижада мазкур инвестиция лойиҳалари негизида, асосан аҳоли зич жойлашган ҳудудларда вертикал интеграциялашган, яъни қайта ишлашнинг 4 босқичли тизимини жорий этиш орқали тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган тўқимачилик мажмуалари бунёд этилади, мавжудлари эса замонавий технологияларни жалб этган ҳолда модернизация қилинади ва уларда 27 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Айни пайтда тармоқда 2500дан ортиқ корхона самарали фаолият юритиб, уларда 100 мингдан зиёд киши меҳнат қилмоқда. Бу корхоналарда тайёр газлама ва матолар, хушбичим тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари, замонавий чойшаблар, гилам каби тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: