Ўзбекистон 2022 йилга бориб экспортни $30 млрдгача оширишни режалаштирмоқда

Дата: 20:04, 28-12-2017.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2022 йилга бориб экспортни $30 млрдгача ёки жорий йилдагидан 2,6 бараварга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.

Бу 2018-2022 йилларда республика экспорт фаолиятини ривожлантириш Концепцияси билан кўзда тутилган.

Чоршанба кунги брифингда ташқи савдо вазирининг ўринбосари Соҳиб Саифназаровнинг хабар беришича, жорий йил якунлари бўйича экспорт ҳажми 15% ёки $12,1 млрдгача ошиши кутилмоқда, ташқи савдонинг ижобий сальдоси $854 млн. даражасида башорат қилинмоқда

 

Сурат манбаи: http://rcbbank.ru/chto-takoe-stavka-refinansirovaniya-i-kak-rasschityvaetsya/

Янгилик билан ўртоқлашиш: