Ўзбекистон 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига ЯИМ даражасини $9,3 мингга етказишни режалаштирмоқда – Комилов

Дата: 13:16, 29-09-2014.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига ЯИМ даражасини $9,3 мингга етказишни режалаштирмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ушбу баёнотни БМТ Бош ассамблеясининг 69-сессияси умумсиёсий муҳокамаларида қилган чиқишида қилди.

“Иқтисодиётнинг динамик ривожланиши ва барча ҳаёт соҳаларини модернизация қилиш Ўзбекистонга БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадларини тўлиб таъминлашга имкон бермоқда. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти деярли 5бараварга ўсди, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар 8,7 бараварга кўпайди. Кейинги 10 йил ичида ЎзбекистонЯИМ йиллик ўсиши 8% зиёд. 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига ЯИМ кўрсаткичини $9,3 мингга чиқариш режалаштирилмоқда”, – деб таъкилдлади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

А.Комиловнинг сўзларига кўра, “Бугун давлат харажатларининг 60% ижтимоий ривожланиш соҳасига, шу жумладан, 34,3%таълимга сарфланмоқда. Аёллар бандлиги даражаси 45,4% етди. Оналар ва болалар соғлигини яхшилаш соҳасида ҳам сезиларли ютуқларга эришилди”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: