Ўзбекистон 2030 йилги Осиё ўйинларини ўтказишга даъвогарлик қилмоқда

Дата: 13:45, 25-02-2019.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2030 йилги Осиё ўйинларини ўтказишга даъвогарлик қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий Олимпиа қўмитаси маълумотларига кўра, Осиё Олимпия Кенгаши (OCA) президенти Тошкент шаҳрига Ўзбекистонда 2030 йилги Осиё ўйинларини ўтказиш масаласини муҳокама қилиш учун келди.

“Миллий Олимпиа қўмитаси раҳбарияти бу борадаги лойиҳани ҳаётга татбиқ этишни бошлаб юборди. Бу бўйича 2030 йилги Осиё ўйинларини Тошкент ва Самарқандда ўтказиш бўйича ариза Осиё Олимпия Кенгашига тақдим этилган”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 2030 йилги Осиё ўйинларини қабул қилиш учун Ўзбекистондан ташқари Қатар, Ҳиндистон ва Филиппин ҳам даъвогарлик қилмоқда.

“Осиё ўйинларини ўтказиш ва қабул қилиш – йирик лойиҳа ҳисобланади. Ташкилотчилик масалаларида ўзига яраша янгиликлар ва бошқа жиҳатлар мавжуд. Мусобақа учун спорт иншоотларини қуриш, Олимпия шаҳарчаси, логистика, қулай транспорт маршурути, юқори савиядаги тадбирларни ташкил қила олиш, трансляция ва бошқа масалалар шулар жумласидандир. Учрашув давомида айнан шу каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилади”, - дейилади хабарда.

 

Сурат манбаи: olympic.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: