Ўзбекистон 5 йил ичида мелиорация тизимига $1 млрд сарфлайди

Дата: 12:19, 20-03-2014.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Яқин беш йил ичида Ўзбекистон ирригация ва мелиорация тизимини таъминлаш ва модернизация қилишга давлат бюджетидан $1 млрддан ошиқ маблағ сарфлайди. Бу ҳақида Тошкентда Бутунжаҳон сув кунига бағишланган семинарда айтилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентстлиги (ЎзТАГ).
Тадбир доирасида сувдан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларига доир қонунчилик базасини ривожлантириш, сув ресурсларидан интеграциялашган ҳолда фойдаланиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлари, илмий-техника ва таълим муассасалари ўртасидаги сув ресурслари бўйича ҳамкорликни кучайтириш масалалари ҳақида ҳам сўз борди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: