Ўзбекистон 500 минг тонна россия нефтини ололмай қолиши мумкин
Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – “Транснефт”да етарлича қувватлар бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон 500 минг тонна россия нефтини ололмай қолиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
РБК маълумотига кўра, 22 март куни Россия энергетика вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда россия нефть компаниялари 2017 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонга 200 минг тонна нефть етказиб беришга тайёрликларини билдирганлар. Бунда ЛУКОЙЛ синов режимида 50 минг тоннагача нефтни, “Газпром нефть” 150 минг тонна етказиб беради.
Аммо “Транснефть” вице-президенти Сергей Андронов “Омск-Павлодар” ва “Туймазы-Омск-Новосибирск-2” (ТОН-2) нефть қувурлари тўлиқ бандлигини тушунтирган.
ЛУКОЙЛ вакилининг РБКга маълум қилишича, “Ўзбекистонга сотишнинг иқтисодий шартлари бошқа экспорт йўналишларидан қолишмаса, компания етказиб беришдан манфаатдор бўлади. “Транснефт” эса энги ҳаракат қилишни бошлаган ва вазирликка ТОН-2 қувурини кенгайтириш ҳақида маълумот йўллаган.
Ўзбекистонга эса нефть зарур. Ҳозирда бу ерда 3 млн тонна нефть қазиб олинади ва мамлакат бу кўрсаткични 2020 йилга бориб йилига 5 млн тоннагача кўпайтиришни режалаштирган. Бу Жиззах НҚИЗ ишлатиш учун зарур (қуввати йилига 6 млн тонна).
Эслатиб ўтамизки, 5 апрел куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи давомида Ўзбекистонга 500 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш ҳақидаги икки томонлама меморандумни имзоланган эди.