Ўзбекистон 500 ортиқ зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг давлат активларини “нол” қийматида сотади

Дата: 10:04, 03-06-2015.

Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси 512 зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) “ноль” харид қиймати бўйича сотишни амалга оширади. Бу ҳақида ҳукуматнинг сешанба куни эълон қилинган хабарида маълум қилинди.

Хужжат билан Устав фондида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) “ноль” харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди. Айни пайтда харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилинади. Хужжатга мувофиқ, Низомнинг амал қилиши республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) сотишга татбиқ этилмайди.

Давлат пакети сотуви конкурс ўтказилмасдан тўғридан-тўғри музокаралар шаклида амалга оширилади. Харидор у томонидан инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилгунга қадар акцияларга эгалик қилиш ҳуқуқидан ташқари акционерликнинг барча ҳуқуқларига эга бўлади.

2014 йил декабрида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳукуматни давлатнинг иқтисодиётда иштирокини танқидий кўриб чиқиш ва унинг даражасини қисқартиришга чақирган эди. У юқоридаги каби паст рентабелли корхоналарни хусусий тармоққа зарур ҳолатларда “нол” қийматида янги инвесторлар томонидан корхоналарни қайта тиклаш ва улар асосида замонавий ишлаб чиқариш қувватлари яратиш мажбуриятлари остида сотишни таклиф қилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозирда қўмита маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан корхоналар давлат улушлари олди-сотдисига доир деярли 140 шартномаларни тайёрламоқда. Ушбу шартномаларга мувофиқ $340 млн инвестициялар жалб қилиш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: