Ўзбекистон 580 минг тонна пахта толасини экспорт қилишга доир шартномалар тузди

Дата: 13:30, 15-10-2014.

Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро пахта ярмаркасида Ўзбекистон 2014 йил ҳосилидан олинадиган 580 минг тонна пахта толасини экспорт қилишга доир шартномалар тузди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги вакилига асосланган ҳолда чоршанба куни.

“Биз 2014 йилги ҳосили учун 580 минг тонналик экспорт шартномалари туздик. Маҳсулот 2015 йилнинг июни охирига қадар етказиб берилади”, деди вазирлик вакили.

Ўзбек пахтасининг асосий харидорлари Бангладеш, Хитой, Жанубий Корея, БАА, Покистон, Россия ва Туркия компаниялари бўлдилар.

Вазирлик маълумотларига кўра, ушбу ярмарка доирасида қиймати $1 млрдлик текстиль маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ҳам келишувлар имзоланди.

Халқаро ўзбек пахта ярмаркаси Ўзбекистон ҳукумати томонидан Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ICAC) кўмагида ташкил этилган бўлиб, ўнинчи марта ўтказилди. 13-14 октябр кунлари ярмарка ишида дунёнинг 40 мамлакатидан ташриф буюрган 1 мингдан зиёд компаниялар қатнашдилар. Ўтган 10 йил давомида 7 млн тонна пахта етказиб беришга доир тўғридан-тўғри шартномалар имзоланган.

Ҳар йили Ўзбекистонда 3,5 млн тонна пахта етиштирилиб, ундан 1-1,2 млн тонна атрофида тола олинади. Олинган ҳосилнинг 60% экспорга чиқарилади. Прогнозларга кўра, 2014 йилда Ўзбекистонда пахта толаси олиш кўрсаткичи ўтган йилдаги каби 1 млн тонна атрофида қолади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: