Ўзбекистон 7 сонли рақамлардан 9 сонли рақамларга ўтмоқда
Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон телефония соҳасида 7 сонли рақамлардан 9 сонли рақамларга ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мамлакатимиз ушбу қарорни Халқаро электроалоқа кенгаши тавсиялари ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги тарафидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини рақамлаштириш тизимлари ва режалари” ҳужжати талабларига мувофиқ қабул қилди”, - дейилади “Ўзбектелеком” компаниясининг Facebookдаги саҳифасида чоп этилган хабарда.
Хабарга кўра, 2018 йилда телефон рақамлари биз аввал термаган ҳудуд коди ҳисобига узунроқ бўлади. Шу орқали шаҳарлараро рақамларга териш жараёни ҳам абонент телефонини код билан териш зарур бўлади.
Хабарда қайд этилишича, 7 сонли рақамлардан 9 сонли рақамларга ўтиш вақт тақозосидир. Янги тартиб мобил операторларида рақамлар диапазонининг деярли тугаб бўлгани, алоқа хизматларига бўлган талабнинг эса кун сайин ошиб бораётгани билан изоҳланади.
Эслатиб ўтамизки, шу каби ўтиш бир неча йил илгари фавқулодда хизматлар телефон рақамлари комбинациясида амалга оширилган эди.
Сурат манбаи: http://www.startechtel.com/business-phone-systems.html