Ўзбекистон 9 ойда $2,65 млрд хорижий инвестицияларни ўзлаштирди

Дата: 15:09, 21-10-2016.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича Ўзбекистон $2,65 млрд хорижий инвестицияларни ўзлаштирди ва бу кўрсаткични ўтган йилнинг муқобил муддатида нисбатан 11,2% оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Бундан $1,8 млрддан ортиғи тўғридан тўғри хорижий инвестициялардир. Натижада хорижий инвестицияларнинг жами ўзлаштирилган сармоялар умумий таркибидаги улуши 21,1%дан 22,3%гача ошди”, - деб таъкидланади Иқтисодиёт вазирлиги хабарида.

Натижада йил бошидан бери инвестиция дастури доирасида  қиймати $3,7 млрдлик 100 йирик ишлаб чиқариш лойиҳалари қурилиши якунланди.

Бундан ташқари, 22 минг атрофида лойиҳалар амалга оширилди, жумладан, саноатда 3195 корхоналарда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш бўйича 4274 лойиҳа, 162 корхонада янги фаолият турларини жорий қилиш, 264 тасида модернизация, 653 корхонада янги қувватларни ишга тушириш лойиҳалари амалга оширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: