Ўзбекистон аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш учун техника сотиб олади

Дата: 12:40, 04-03-2014.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ –Ўзбекистон ҳукумати мамлакат аҳоли пунктларини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш учун 483 дона махсус техника сотиб олади, дея хабар бермоқда Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Янги техника маҳаллий ишлаб чиқарувчилар – Самарқанд автомобиль заводи ва Тошкент трактор заводидан республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобига харид қилинади ҳамда “Асака” банки балансига берилади. У эса, ўз навбатида техникани сув етказиб бериш ташкилотларига 7 йилга 7 фоиз йиллик устама билан лизингга беради”, - дея қайд этди Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидаги манба.
Илк техника намуналари март ойи ўрталаридан бошлаб етказиб берилади. Бу иш май ойида тўлиқ якунланади.
Маълим бўлишича, энг кўп техника Бухоро (85), Тошкент (58) ва Наманган (49) вилоятларига етказиб берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: