Ўзбекистон аҳоли ўсиш суръатлари бўйича МДҲда тўртинчи ўринни олди

Дата: 14:59, 24-01-2017.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2012-2015 йилларда 3,3% кўрсаткич билан аҳоли ўсиш суръатлари бўйича МДҲда тўртинчи ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлатлараро статистика қўмитаси маълумотларига асослаган ҳолда.

Тожикистон (6,2%), Қирғизистон (5,2%) ва Қозоғистон (4,7%) Ўзбекистондан ўзиб кетди. Ўзбекистондан кейинги ўринда Озарбайжон (3%), Россия (2,2%) боришмоқда. Арманистон, Беларусь ва Молдовада аҳоли сони ўсгани йўқ, Украинада 6,2% камайди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжонда қишлоқ ва шаҳар аҳолиси сони тахминан тенг.

Эслатиб ўтамизки, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлатлараро статистика қўмитаси 1992 йилда МДҲ аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина (2013, 2014 ва 2015 й) бўйича маълумотлар ушбу мамлакатлар миллий статистика хизматлари расмий сайтлари маълумотлари асосида “2012-2015 йилларда миллий меҳнат бозорлари кузатуви” тўпламида келтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: