Ўзбекистон аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш ва экспорт ҳажмини ошириш борасида катта ютуқларга эришди – БМТ Oзиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг бош директори

Дата: 14:28, 09-06-2014.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Яқинда Тошкентда “Ўзбекистонда Озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференцияси бўлиб ўтди, унда озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2000 йилларнинг бошларидан бугунги кунгача Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида улкан тараққиётга эришди”, - деди БМТнинг Oзиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Жозе Грациану да Силва конференциянинг очилишида сўзлаган нутқида.
Унинг фикрига кўра, “Ушбу ҳайратланарли ютуқларнинг бош омили - 2000 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва ҳосилдорлик муттасил ошириб келинаётганидир.”
“Мамлакатда буғдой етиштириш икки баробар, картошка ва сабзавот етиштириш уч баробар кўпайди. Мева етиштириш ҳам сезиларли равишда ортиб, узум етиштириш даражаси икки баробар ўсди”, - деб сўзини давом эттирди БМТнинг Oзиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори. Умуман, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги йилига 6% ўсмоқда.
“Буларнинг бирига аграр тармоқни ислоҳ қилиш, биринчи навбатди, пахта яккаҳокимлигига барҳам бериш ва диверсификация қилинган ишлаб чиқаришга ўтиш, фермерликни ривожлантириш ва қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш туфайли эришилди”, - деб қайд этди Жозе Грациану да Силва.

Янгилик билан ўртоқлашиш: