Ўзбекистон аҳолиси 1,7% ўсди

Дата: 11:37, 17-07-2014.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон аҳолисининг сони 30,7 млн кишидан ошди, деб хабар беради Kun.uz интернет нашри.

Бу тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилнинг биринчи ярмида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига доир мажлисда эълон қилинган.
Ҳукумат маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси 2013 йилнинг муқобил даврига нисбатан 1,7% ўсган.
Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг 1 январида Ўзбекистон аҳолиси 30,488 млн кишига тенг эди. Уларнинг 51% шаҳарларда, 49% эса қишлоқларда истиқомат қилади, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: