Ўзбекистон аҳолиси 2013 йилда деярли ярим миллионга ўсди

Дата: 10:32, 20-03-2014.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – 2014 йилнинг бошига келиб Ўзбекистон аҳолисининг умумий сони 30,488 млн кишига етди ва 2013 йилда 495,1 минг кишига ёки 1,7% кўпайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, шаҳар аҳолиси сони 15,553 млн кишига (ялпи аҳолининг 51%), қишлоқ аҳолиси – 14,936 млн кишига тенг (49%).
Туғилиш коэффициенти 22,3 промиллени (2013 йилда 674,9 минг туғилиш) ташкил этди ва 2012 йилга қараганда 1,3 промилле ўсди.
2013 йилда ФҲРОБ томонидан 303,7 минг никоҳ ва 24 минг ажралишлар рўйхатга олинди. Ҳар минг кишига ўнта никоҳ (2012 йилда ҳам кўрсаткич шундай эди) ва 0,8 ажралиш ( 2012 йилда – 0,6 ажралиш) тўғри келмоқда.
2013 йилда мамлакатга келганлар сони 153,8 мингтани ташкил этди, кетганлар сони эса 188,7 мингга тенг бўлди. Миграция сальдоси – 34,9 минг киши. 2012 йилда эса у – 41 мингтани ташкил этган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: