Ўзбекистон аҳолиси ҳар йили 5тадан дарахт экишга чақирилди

Дата: 16:34, 30-12-2016.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон аҳолиси ҳар йили 5тадан дарахт экишга чақирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу ташаббус билан мамлакатда амал қилаётган Глобаль экологик фонднинг Кичик грантлар дастури чиқди.

“Бир хўжаликкка йилига 3-7 кубометр ўтин керак бўлади. Бу 3-5 катта дарахтга тўғри келади. Агар ҳар бир киши йилига 5тадан дарахт экса, оила ўтин билан тўлиқ таъминланган бўлади. Шу орқали ёввойи ўсимлик дунёсини сақлаб қоламиз ва ҳатто анга ўзини қайта тиклашга ҳам имкон берамиз”, - дейилади мақолада.

“Келинг, ўзимиз ва болаларимизда дарахт экиш каби оддий одатни шакллантирайлик. Лекин бунинг учун ҳар йили эринмасдан 5тадан дарахт экиш зарур бўлади. Бу унчалик қийин иш эмас. Ҳатто ўтин етарлича бўлганда ҳам бундан тўхтаманг. Чунки кесиб ташланган дарахтлар учун келажак авлод олдида массъулмиз! Қанчалик кўп дарахт эксак, мамлакатимизни шунчалик чиройли қиламиз. Келинг, барчамиз шу ишга одатланайлик”, - дейилади фонд мутахассисларининг чақириғида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: