Ўзбекистон аҳолиси конвертация очилганидан сўнг банкларга $200 млндан зиёд сотди

Дата: 13:34, 15-09-2017.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон аҳолиси 5 сентябрда конвертация очилганидан сўнг банкларга $200 млндан зиёд сотди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Миллий банк раиси ўринбосари Тимур Ишметовнинг баёнотига асосланган ҳолда.

“Яна $100 млн экспортчи корхоналар томонидан сотилди ва бу маблағларнинг бири биржада сотувга қўйилди. Юридик шахслардан тушган талаб бу маблағдан камроқ, $100 млн атрофида бўлди. Таклиф талабдан кўпроқ бўлган бундай вазиятда Марказий банк савдоларда иштирок этиб, курснинг кескин ўзгариб кетишининг олдини олишига мажбур бўлди”, - деб таъкидлади у.

Ишметовнинг сўзларига кўра, сентябр охиригача талаб ва таклиф ўртасидаги вазият барқарорлашади, чунки корхоналар томонидан валюта сотиб олиш ҳажмлари ошиш тамойили кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда жисмоний шахслар валютани айирбошлаш шахобчаларида чекловларсиз сотиш ҳуқуқини олдилар. Валютани сотиб олиш тижорат банкларининг конверсион бўлимларида маблағларни халқаро тўлов карталарига ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Ушба карталардан хорижда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: