Ўзбекистон аҳолиси Озарбайжон, Тожикистон ва Туркманистон аҳолисини биргаликда қўшилганидан ҳам кўпни ташкил қилади
Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон аҳолиси Озарбайжон, Тожикистон ва Туркманистон аҳолисини биргаликда қўшилганидан ҳам кўпни ташкил қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) countrymeters.info портали маълумотларига асосланган ҳолда.
Хусусан, 2016 йилнинг 26 сентябри ҳолатига келиб, Ўзбекистон аҳолиси сони 30453237 кишини ташкил қилди. Ўз навбатида, шу санага келиб Озарбайжон аҳолиси 9925772 кишини, Тожикистон аҳолиси 8715862 кишини, Туркманистон аҳолиси 5458548 кишини ташкил қилган.
Ўзбекистонда аҳоли ўсиши суръатлари юқорилигича қолмоқда: йил бошидан бери ушбу мамлакатда 511535 киши туғилган. Солиштириш учун, қўшни Қозоғистонда йил бошидан бери 290654 бола туғилди.
Айни пайтда, аста секин эркаклар сони аёллар сонига яқинлашмоқда. Мамлакатда аёллар сони 15137096 (49,7%) ташкил этган бўлса, эркаклар сони 15316142 кишига (50,3%) тенг.


