Ўзбекистон аҳолисининг 40% ошиғи йод танқислигидан азият чекади – Соғлиқни-сақлаш вазирлиги
Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон аҳолисининг 40% ошиғи озиқ-овқат маҳсулотлари билан етарли даражада йод олмайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Соғлиқни-сақлаш вазирлигининг Республика эндокринология илмий-амалий маркази маълумотига асосланган ҳолда.
“Ҳозирги пайтда Ўзбекистон аҳолисининг 40% (деярли 12,7 млн киши - ЎзТАГ) ошиғи йод танқислигидан азият чекади”. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун нафақат соғлиқни-сақлаш соҳасида, балки қонунчилик даражасида ҳам ўзгартишлар зарур”, - деб таъкидланади Марказнинг мамлакат парламенти қонунчилик (қуйи) палатасида эълон қилинган хабарида.
Яқинда бу ерда “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги қонунга ўзгартишларни тайёрлаш бўйича парламент гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Февралда қонун лойиҳаси биринчи ўқишдан ўтган эди.
Ушбу ўзгартишлар республикада ишлаб чиқарилаётган ёки импорт қилинаётган ош тузини мажбурий равишда йод билан бойитиш меъёрини жорий этишни кўзда тутади.
Маълумот ўрнида, “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги қонун 2007 йил майда кучга кирган эди. Унга мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиб, сотилаётган ош тузлари мажбурий равишда йод билан бойинтирилиши зарур. “Аҳоли ўртасидаги микронутриентли етишмовчилигининг олдини олиш тўғрисида”ги қонунга кўра, биринчи навдаги буғдой уни ва ош тузи фақат тўйинтирилган ҳолда ишлаб чиқарилади.