Ўзбекистон аҳолисининг 50% ортиғи ҳайрия ҳашарида иштирок этди

Дата: 19:21, 23-08-2016.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон аҳолисининг 50% ортиғи ўтган дам олиш кунлари: 20-21 августдаги ҳайрия ҳашарида иштирок этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, умумхалқ хайрия ҳашарида республиканинг 17 млндан зиёд аҳолиси иштирок этди. Хабар берилишича, икки кун давомида 34,08 минг гектардан зиёд майдонлар ободонлаштирилди, 25 минг километр узунликдаги ариқ-зовурлар, лотоклар тозаланди, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилди, ахлатлардан тозаланди, дарахтлар буталиб, оқланди.

Эслатиб ўтамизки, умумхалқ хайрия ҳашари ҳар йили Ўзбекистонда 1 сентябрда нишонланадиган Мустақиллик куни арафасида ташкил этилади.

Бошланғич маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг доимий сони 2016 йилнинг июлига келиб 31,807 млн кишини ташкил қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: