Ўзбекистон аҳолисининг 68% ўз мамлакатини Божхона иттифоқида кўришни истайди – ЕОРБ

Дата: 22:02, 16-10-2015.

Тошкент. 16 октября. ЎзТАГ - Ўзбекистон аҳолисининг 68% ўз мамлакатини Божхона иттифоқида кўришни истайди , деб хабар қилади Евроосиё ривожланиш банки (ЕОРБ) матбуот хизмати.

“ЕОИИ аъзо бўлмаган мамлакатлар орасида бирлашмаларга қўшилиш истиқболларини жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш кўрсаткилари Тожикистонда энг юқори (72%). Ушбу факт ЕОИИнинг Тожикистон ва Ўзбекистон билан интеграцион ҳамкорликнинг мақсадга мувофиқлигини кўрсатади. Хусусан, 2014 йилда Ўзбекистонда 68% аҳоли ўз мамлакатини Божхона иттифоқида кўришни истаган”, - деб кўрсатилади жума куни тарқатилган хабарда.

Ушбу натижалар ЕОРБнинг интеграция тадқиқотлари маркази томонидан МДҲ мамлакатларида ўтказилган интергация эҳтимолларини аниқлашга доир “Интеграцион барометр” тадқиқотининг учинчи босқичида олинган.

Шу билан бирга, маълумотга кўра, Қозоғистон аҳолисининг 80% Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) иштирокини қўллаб-қувватлайди.

“2015 йилги сўров натижаларига кўра, ЕОИИ мамлакатларида фуқаролар евроосиё иқтисодий интеграциясига ижобий муносабатдалар. Россия ва Қозоғистонда ушбу кўрсаткич навбати билан 78% ва 80%”, - деб таъкидланади хабарда.

Арманистон ва Беларусь фуқаролари ЕОИИ иштирокка унча ижобий қарамайдилар (56% ва 60%). Қирғизистонда эса ЕОИИ ёқлаганлар улуши ўта юқори - 86%.

2015 йилда Молдовада ўз мамлакатини ЕОИИда кўришни истовчилар улуши бир оз ошган - 53% (2014 йилда 49%).

“Украинада ЕОИИга киришни жамоатчилик томонидан ёқлаш кўрсаткичи 19% тушиб кетган (2014 йилда 31%), 60% кишиларэса бунга қарши. Грузияда ЕОИИга қўшилиш эҳтимолини ёқловчилар улуши 41% пасайган”, - дейилади хабарда.

Шу билан бирга, сўров 55% Арманистон фуқаролари ягода валютани ёқлаши, Беларусь ва Россияда аҳолининг навбати билан 57% ва 53% умумий армияга қарши бўлган.

2015 йилда сўровда Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Украинанинг 11 минг аҳолиси қатнашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: