Ўзбекистон аҳолисининг 92% мамлакатдаги танлаш эркинлиги ва имкониятлардан қониқиш ҳосил қилганлар
Дата: 17:13, 02-07-2014.
Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон аҳолисининг 92% мамлакатдаги танлаш эркинлиги ва имкониятлардан қониқиш ҳосил қилганлар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу натижалар американинг Gallup тадқиқот компанияси томонидан 2013 йилда ўтказилган сўрови доирасида олинган бўлиб, у компания сайтида эълон қилинган.
Дунёнинг 120 мамлакати аҳолиси орасида ҳар йили ўз эркинликларидан қониқиш даражаси бўйича ўтказиладиган сўров натижаларига кўра, БАА, Австрия, Голландия ва Ўзбекистон 92% овоз билан 5-8 ўринда, Канада, Исландия, Финляндия ва Дания 91% натижа билан 9-12 ўринда бормоқдалар.
Танлов эркинлиги ва ҳаётий имкониятларидан энг кўп қониқан фуқаролар Янги Зеландия (94%, 1-ўрин), Австралия, Камбоджа ва Швецияда (93%) истиқомат қилиши маълум бўлди (2-4 ўринлар).
Ўз навбатида, Gallup мутахассисларининг фикрига кўра, Миср (34%), Греция (30%), Италия (24%), Венесуэла (20%), Кипр (17%) аҳолиси ўзларининг танлов эркинликлари ҳаётий имкониятларидан энг оз даражада қониқиш ҳосил қилганлар.


