Ўзбекистон аҳолисининг қарийб учдан бир қисми чақалоқлар, беш ёшдан тўққиз ёшгача бўлган болалар ва 25 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади

Дата: 15:36, 26-12-2019.

Тошкент. 26 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон аҳолисининг қарийб учдан бир қисмини чақалоқлар, беш йилдан тўққиз ёшгача бўлган болалар ва 25 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2019 йил ҳолатига кўра, 0 дан 4 ёшгача бўлган гўдаклар 3551727, беш ёшдан тўққиз ёшгача 3202432, 25 ёшдан 29 ёшгача бўлганлар сони 3203107 тани ташкил этади. Бу республиканинг жами аҳолисининг қарийб учдан бир қисми (29,94%) (33255538%) ҳисобланади.

Расмий статистика шуни кўрсатдики, 2009 йилда 0 дан 4 ёшгача бўлган гўдаклар 2832935 эди ва уларнинг сони 2019 йилгача тарихий максимал кўрсаткичли даражада ўсди. Худди шу динамика 5 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар сони ва 25 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшлар сони: 2009 йилда – 2539279 ва 2403624, 2019 йилда – 3202432 ва 3203107 ни кўрсатади.

Ўзбекистонда кекса одамлар ҳаммасидан кам: 75 ёшдан 79 ёшгача – 249254, 80 ёшдан 84 ёшгача – 156913 ва 85 ёшдан катталар – 136978 га тенг.

Сурат манбаи: 24.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: