Ўзбекистон аҳолисининг бешдан бири Самарқанд ва Фарғона вилоятларида истиқомат қилади

Дата: 16:01, 11-07-2018.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон аҳолисининг бешдан бири – навбати билан 11,4% ва 11,1% Самарқанд ва Фарғона вилоятларида истиқомат қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Республика вилоятлари кесимида ўтказилган таҳлил 2018 йил 1 июл ҳолатига келиб энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида – 3753,3 минг кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4%) ва Фарғона вилоятида 3 644,9 минг кишини (11,1%), энг кам аҳоли сони эса Навоий вилоятида 964,7 минг киши (2,9%) ва Сирдарё вилоятида 821,9 минг кишини (2,5%) ташкил қилгани кузатилганини кўрсатди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг “Демографик вазият” номли маърузасида.

Хусусан, вилоятлар кесимида аҳолининг энг юқори ўсиш суръати 2017 йилнинг муқобил даврига нисбатан Сурхондарё вилоятида (2,1%), Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида (2,0%дан), Жиззах вилоятида (1,9%), Наманган вилоятида (1,8%), энг кам ўсиш суръатлари эса Қорақалпоғистон Республикасида (1,4%) ва Тошкент вилоятида (1,2%) қайд этилди.

Сурат манбаи: https://www.jartour.ru/info/about_uzbekistan.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: