Ўзбекистон аҳолисининг деярли 99% ўз мамлакатининг буюк келажаги ва гуллаб яшнашига ишонади

Дата: 20:37, 18-08-2016.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон аҳолисининг деярли 98,9% ўз мамлакатининг буюк келажаги ва гуллаб яшнашига ишонади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази сўровига асосланган ҳолда.

Фуқароларнинг 98,2% мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ижобий ва барқарор, деб ҳисоблайди. Сўровда қатнашганларнинг 99,6% мамлакатимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва динлараро тотувлик мустаҳкамланиб бораётгани, истиқлол йилларида эришилган асосий муваффақиятлар сифатида қайд этган.

99,4% тадқиқ иштирокчилари ватанлари билан фахрланишади. 96,1% сўралганлар фуқаролар мамлакатдаги жараёнлар учун маънавий масъулият ҳис этишига қатъий аминдир.

93,1% сўров иштирокчилари кейинги йилларда моддий аҳволини сезиларли даражада яхшилаганлар, ижтимоий мавқеларини юксалтирганлар, яхши таълим олиб, бизнес очиб, мулкдор бўлишган. 90% кўп киши уларнинг фуқаролик ҳуқуқлари, шахсий хафвсизлиги яхши ҳимояланганини қайд этганлар. 97,3% респондентлар тадибркорлик учун яхши шароитлар яратилган деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, 90% ўзбекистонликлар мамлакатда уларнинг конституцион ҳуқуқлари ҳимояланган ва сўзсиз амал қилинмоқда деб ҳисоблайди. Сўров натижаларига кўра, 94,4% сўралганлар ўз ҳаётларидан мамнунлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: